ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Лукас Моура бошқа клубга ўтиш нияти йўқ эканини айтиб ўтди.
"ПСЖда бахтиёрман. Менга Париж шаҳри ёқади, жамоамдан эса кўнглим тўқ. Шу ерда қолиб, ПСЖ тарихининг бир қисмига айланиш ниятим бор эканини айтгандим. Мен қолишга тайёрман, аммо барчаси клуб раҳбариятига боғлиқ", – дейди футболчи.