"Зенит" яримҳимоячиси Хави Гарсия питерликларнинг чемпионликни қайтариб олишлари ва қачонлардир "Реал"нинг принципиал рақиби "Атлетико"ни мағлуб этишини орзу қилмоқда.
29 ёшли Хави Гарсия "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади.
"Атлетико"нинг ўйинларини кўриб, ақлбовар қилмас жамоага айланганини ҳис қиламан. У ерда "Реал" ва "Барселона"даги каби юлдузлар йўқ ва ақлбовар қилмас натижаларга эришишмоқда. "Атлетико"нинг ўйинларидан завқ оламан.
Ёшлигимда "Атлетико"га ўтиш имкониятим туғилган эди. Аммо ҳозир "Зенит" қачонлардир "Атлетико" билан ўйнашини истайман."Висенте Кальдерон" стадионини жуда яхши кўраман ва у ерда ўйнашни ва "Зенит" ғалаба қозонишини истайман", - дейди Хави Гарсия.