Россия футболи тарихидаги энг яхши тўпурар, "Зенит"нинг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков терма жамоа футболчилари Александр Кокорин ва Павел Мамаев тушган вазият ҳақида фикр билдирди.
- Бу мавзуга катта эътибор бермаслик керак. Мен бу йигитлар билан дўстман, шунинг учун четда қоламан. Бу вазиятда ўзимни тасаввур қила олмайман."
- "Зенит" ва "Краснодар" уларни тўғри жазоладими?
- Баҳо бериш менга эмас. Футболчи ҳам клуб билан шартнома тузган ишчи кабидир. Ҳаммасини раҳбарият ҳал қилади. Агар жазо қўллаган бўлсалар, шундай хулосага келибдилар ва воқеани шундай қабул қилибдилар.
- Улар энди нима қилишлари керак? Европага кетишлари керакми ёки Россияда қолиб ишончни қайтаришлари керакми?
- Ҳаммаси йигитларга боғиқ, биринчи навбатда улар нимани исташларига. Кейинги фаолиятлари қандай кечса, шундай бўлсин, - дейди Кераков.