«Ювентус» ва Франция терма жамоасининг яримҳимоячиси Поль Погба “Олтин тўп” совринини Роналдуга ҳозироқ топширишни таклиф қилди. Ушбу соврин йил якуни бўйича дунёнинг энг яхши футболчисига берилади.
«ФИФА «Олтин тўп»ни Роналдуга ҳозироқ топшириши керак. Нима бўлганда ҳам, у Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Мессига келадиган бўлсак, у ўйин борасида Роналдудан қолишмайди. Мен учун уларнинг иккаласи ҳам тенг. Бундан ташқари Гризманни ҳам ёдга олган бўлардим, у ҳам ажойиб мавсумни ўтказмоқда», — деди Погба AS хабарида.