«Милан» ҳужумчиси Карлос Бакка «Вест Ҳэм» клубига ўтиши тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди.
«Келажагим Парвардигор қўлида. Ҳозирча “Милан” билан 4 йиллик шартномам бор. Таклифлар бор, Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия клублари мен билан қизиқишмоқда. Бир қарорга келиш осон бўлмаяпти. Орзум Чемпионлар лигасида ўйнаш, афсуски “Милан” билан бунга эришолмадим. Бу мавзуда “Милан” билан гаплашиб кўраман. Шундан сўнг бир қарорга келаман», – деди Бакка.