Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Дамир Низанов: “Нефтчи”да мени қўллаб-қувватлашмоқда”

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумни “Орол” жамоаси сафида ўтказган иқтидорли ёш футболчи Дамир Низанов янги мавсум аввалида “Нефтчи” клуби бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг қизиқишлар доирасига кирди ва уни Фарғона жамоасига таклиф қилди. Февраль ойида Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2016” баҳсларида илк марта фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилган Дамир дастлабки ўйинлардаёқ мураббийлар назарига тушди ва 20 ёшли футболчи билан шартнома имзоланди. Бироқ янги мавсум аввалида кутилмаган оғир елка жароҳати Низановни сафдан чиқишига сабаб бўлди ва шу тариқа у биринчи даврани ўтказиб юборди.

Хозирги пайтга келиб эса вазият тубдан ўзгарган. Қувонарли тарафи, Дамир Низанов “Нефтчи”нинг Дукентдаги йиғинида умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Биз эса иккинчи даврага хозирлик кўраётган асли нукуслик бўлган ўйинчи билан суҳбат қурдик.

– Афсуски, биринчи давранинг кўплаб ўйинларини жароҳатим сабаб ўтказиб юбордим. Хайрият, барчаси ортда қолди. Энди машғулотларда меҳнат қилиб яна ўзимни кўрсатишга интиляпман. Тўғри жароҳатдан сўнг яна катта футболга қайтиш бироз қийин кечмоқда. Лекин барчаси тез орада ўз изига тушади деб ўйламан. Дукент йиғини анча қизғин давом этяпти. Барча футболчилар машғулотларга зўр беришган. “Нефтчи” мураббийлари жамоани иккинчи даврага муносиб тайёрлашмоқда деб айтиб ўтиш мумкин. Яширмайман, иккинчи даврадан умидларим катта. Яна мураббийлар ишончини оқлаб, фарғоналиклар шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

– Жамоада ёш футболчиларни яккалатиб қўйишмайди. “Нефтчи”да яхши футболчилар жам бўлишган. Ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров билан аввалдан дўст эдик. Ундан ташқари Шукурали Пўлатов, Ўткир Юсупов ҳамда Алишер Саматов сингари тажрибали жамоадошларим хамиша мени қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Оз бўлсада, фарғоналик мухлислар кўз ўнгига тўп сурдим. Ҳақиқатдан ҳам водийлик ишқибозларга тенг келадигани йўқ. Иккинчи даврада “Нефтчи” ўз ғалабалари билан Фарғона аҳлини хурсанд қилишига ишонаман, – деди Дамир Низанов “Нефтчи” ПФК расмий сайтига берган интервьюсида. 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:50, 15.07.2016.
Ўқилди: 3873 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.