Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

“Шўртан”: “Таътил тугади, навбат тайёргарликка”

Баҳо:
+ | -

Ғузорнинг “Оқ бўрилар” жамоаси футболчилари қисқа таътилдан сўнг, 10 июль куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишди. 11 июль санасининг тонг сахарида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўриш ишларини давом эттириш мақсадида “Шўртан” жамоаси аъзолари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган “Ширинбулоқ” санаториясига йўл олишди. Кунига икки маҳалдан олиб бориладиган машғулотлар жараёни 18 июлга қадар давом этади. Йиғин давомида иккита синов назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган. Бош мураббий вазифасини вақтинчалик бажараётган Ихтиёр Каримов шогирдлари дастлаб, 14 июль куни “Олмалиқ”, 16 июль санасида эса “Пахтакор” жамоалари билан ўзаро баҳс олиб боришади.

19 июль куни ғузорлик футболчилар пойтахтдаги “Тиббиёт Марказида” тиббий кўрикдан ўтишади. Шўндан сўнг, 21 июлдан эътиборан машғулотлар жамоанинг Ғузордаги қароргоҳида давом эттирилади.

Биринчи давра якунларига кўра, жамоани Фаррух Турдалиев (дарвозабон), Кенжа Тўраев, Сардор Расулов, Элёр Интизомов каби футболчилар тарк эттишди.

Иккинчи давра баҳсларига олиб борилаётган тайёргарлик йиғинига ҳозирча дарвозабон Тимур Жўраев (“Пахтакор”) ва ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев (“Металлург”) таклиф этилган.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 11:21, 16.07.2016.
Ўқилди: 3459 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.