«Милан» клубининг ҳужумчиси Карлос Бакка ўз келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 29 ёшли футболчи «Вест Ҳэм» клубининг таклифини рад қилганди. Унга «Атлетико» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқмоқда.
"Мен Чемпионлар лигасида ўйнаб, унда ғолиб чиқмоқчиман. «Милан» еврокубоклардан четда қолди, бошқа клублар эса ўйнамоқда. Менинг мақсадим – совринларни ютиб олиш. Агар клуб билан мақсадимиз мос келса, унинг таркибида қоламан.
Менга қизиқиш билдирган клублар бор. Бироқ «Милан» билан шартномам бор. Ўйлайманки, «Милан»ни, мени ва оиламни қониқтирадиган ечимга келамиз. Менга Хитойдан иккита таклиф бўлди, бироқ Европада ўйнамоқчиман»", — деди Бакка Football Italia хабарида.