Марокашлик 29 ёшли футболчи Меҳди Бенатиа ўзининг "Ювентус"га ўтиши борасида фикр билдирди.
"Мен Италияга оилам, ҳаёт тарзи ва футбол туфайли қайтмоқчи бўлдим. Италия менталитети менга немисларникидан кўра яқинроқ. Ўтган йили клубдан ва Руммениггедан мени қўйиб юборишларини сўрагандим, аммо рад жавобини олиб, яна бир йил қолишга мажбур бўлдим.
Мен охирги уч ҳафтада "Ювентус" билан алоқада бўлдим, менда бошқа вариантлар ҳам бор эди, аммо бу қароримдан жуда мамнунман.
Мен рақобатдан қочиб, "Удинезе"га қайтишим мумкин эди, аммо Бардзальи, Бонуччи ва Кьеллини каби монстрлар билан бир жамоада бўлиш ажойиб. Ругани ҳам кучли ўйинчи", - дейди Бенатия.