"Тоттенҳэм"нинг собиқ футболчиси Рафаэль ван дер Варт ҳужумчи Винсент Янссеннинг "АЗ"дан лондонликлар сафига қўшилишига изоҳ берди.
22 ёшли футболчи "шпорлар" билан 2020 йилгача шартнома имзолаган эди.
"Менимча, "Тоттенҳэм" зўр ҳужумчини сотиб олди. У ҳали ёш, аммон Винсентни ҳақиқий ҳужумчи деб аташ мумкин. У ўйнашни ва меғантни севади. У нафақат гол уради, балки ҳужумлар ҳам ташкил қила олади. Агар Винсент яхшилаб ишласа, у афсонага айланиши мумкин", - дейди Ван дер Варт.