Яримҳимоячи Марко Асенсио «Реал» клубидаги фаолиятини давом эттиради.
Футболчи 2022 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекади. Унинг маоши ва товон пули ҳам оширилади. Бундан ташқари у жамоа билан мавсумолди ўйинларида иштирок этади.
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан раҳбариятдан 20 ёшли Асенсио трансфери ҳақидаги барча таклифларга рад жавоби беришни илтимос қилди.