Колумбия газеталари «Реал» футболчиси Хамес Родригеснинг ҳақиқий лақабини ошкор қилишди.
Шу пайтгача Европада у ҳақда ҳеч нарса билишмасди. Хамес Родригесни Колумбияда "El Bandido", яъни «босқинчи, бандит» деб чақиришаркан. Олдин футболчини фақат терма жамоада шундай деб чақиришарди, энди эса «Реал»да ҳам шундай деб чақиришмоқда.
Колумбиялик журналистларнинг гапига кўра, 25 ёшли яримҳимоячининг бундай лақаб олганига асосий сабаб, ўзининг ажойиб дриблинги ва шахсий маҳорати билан ҳимоячиларни қўрқувга солиб туришидир.