"Барселона" ҳимоячиси Жереми Матье фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради Le Parisien.
манбага кўра, Франция терма жамоаси футболчисига "Ливерпуль" қизиқмоқда. Бу трансфернинг ташаббускори жамоа бош мураббийи Юрген Клопп бўлмоқда. Шунингдек, ливерпулликлар футболчи учун курашда "Барселона"га 7 миллион евро таклиф қилган "Бешиктош" билан курашиши керак бўлади.
Ўтган мавсумда 32 ёшли француз 31 учрашувда иштирок тган ва 3 та голга ассистентлик қилган.
Transfermarkt.de портали Матьёнинг трансферини 10 миллион еврога баҳолаган ва унинг каталонияликлар билан тузган шртномаси 2018 йилгача амалда бўлади.