Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Жиззахда Соатовлар оиласи ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -

Жиззахда ўтказилган “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасида 13 оилавий жамоа иштирок этди. 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида оила институтини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оилалар ўртасида спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу йилги мусобақанинг қуйи босқичларида 600 дан зиёд оилавий жамоа ўзаро баҳслашди.

Тўсиқлар оша югуриш, мерганлик, арқон тортиш каби шартлар бўйича беллашувларда биринчи ўрин мусобақанинг ўтган йилги ғолиб жамоаси – Пахтакор туманидан Соатовлар оиласига насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Зомин туманидан Ҳазратқуловлар, Мирзачўл туманидан Бобоевлар оилалари эгаллади.

– Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, айниқса, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида амалга оширилаётган ишлар туфайли ушбу мусобақанинг нуфузи йилдан-йилга ошмоқда, – дейди ғолиб Рустам Соатов. – Бу йил ҳам ушбу мусобақага пухта тайёргарлик билан келдик. Турмуш ўртоғим Гулмирахон, ўғлим Достонбек, қизим Севинч оилавий жамоамиз муваффақияти учун астойдил ҳаракат қилди.

Ғолиб ва совриндор спортчи оилалар муносиб тақдирланди. 
Манба: uza.uz
Киритилди: 15:11, 20.07.2016.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10039]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5737]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4060]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3028]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2459]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1818]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1784]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1631]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1509]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1392]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик