Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Артём Филипосян: “Бухоро” келаси йили Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи

Баҳо:
+ | -

Биласиз, “Бухоро” жамоаси жорий йилги мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Биринчи даврада бухороликлар кўрсатган ўйин кўпчиликка манзур бўлди.

Жамоа ҳозирда Олий Лиганинг иккинчи даврасига ҳозирлик олиб бормоқда. Кеча “Бухоро” “Нефтчи”га қарши назорат ўйини ўтказди. Мазкур матч якунлангач, бухороликлар жамоаси етакчиларидан бири Артём Филипосянни суҳбатга тортдик.

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни яхши кетяпти. 15 июль куни йиғилдик. 18-куни эса тиббий кўрикдан ўтдик. Мана энди кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпмиз. Эрталаб асосан югуриш ва тренажёр залида ишлаяпмиз, кечки пайтда эса тўп билан кўпроқ муомала қилиняпти. Тайёргарлик доирасида илк назорат учрашувини ўтказишга ҳам улгурдик. “Нефтчи” билан ўйинни ёмон ўтказмадик, назаримда. Лекин ҳали ўйинимизда боғлиқлик ва ҳамжиҳатлик бироз етишмаётгани кўринди. Насиб этса бу жиҳатларни иккинчи давра стартига қадар бартараф этамиз.

Ҳали таркибимизга терма жамоага чақирилган футболчилар келиб қўшилишгани йўқ. Яқинда улар ҳам келишади ва жамоа тўлиқ таркибда иккинчи даврага ҳозирлик кўради. Менимча Кубок баҳслари доирасидаги “Қўқон-1912”га қарши ўйинга бутун жамоамиз шай ҳолатда бўлади.

- “Бухоро” клуби биринчи даврани жуда кўтаринки руҳда ўтказди. Иккинчи даврада ҳам натижалар янада яхшиланадими?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Жамоамиз биринчи даврани ёмон ўтказмади. Лекин агар баъзи ўйинларда ўзимиз кичик хатоларга йўл қўймаганимизда, балки ҳозирда 3-ўринни эгаллаб турган бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозирда айнан шу жузий хатоларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Насиб этса, иккинчи даврада ўйинимиз янада яхшироқ чиқади.

Жамоамиз ўз олдига улкан мақсадлар қўйган. Мамлакат кубогида ғалаба қозонишни истаяпмиз. Қолаверса, чемпионатда имкон қадар юқорироқ ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. Агар барчаси ўзимиз истагандек кетса, балки жамоа келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида қатнашар…

- Сиз ўзингиз ҳам жамоада қолиб, унинг совринли ўринларни эгаллашига ёрдам берасизми?

- Ҳа, албатта! Мен мавсумнинг иккинчи қисмини ҳам “Бухоро”да ўтказаман. Мени бу ерда барча нарса қониқтирмоқда. Жамоа мураббийлар штаби ва раҳбарияти ўйинчиларни ажойиб тарзда қўллаб-қувватламоқда. Ишқибозлар ҳам стадионни тўлдирган ҳолда жамоага мухлислик қилишмоқда. Бундай атмосферада ҳар қандай футболчи ҳам ўйнашни истайди. Бу мавсумни, албатта, “Бухоро”да тугатаман. Кейин эса кўрамиз…

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:53, 21.07.2016.
Ўқилди: 6111 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.