«Севилья» ҳужумчиси Кевин Гамейро фаолиятини «Атлетико Мадрид»да давом эттириши мумкин.
Мадридликлар франциялик футболчини 40 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятидан фойдаланмоқда.
Айни вақтда, футболчига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган «Барселона» Гамейро учун бунча пул тўламоқчи эмас.
Қайд этиш жоиз, Гамейро — «Атлетико Мадрид» ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган ҳужумлар рўйхатидан Диего Коста ва Пьер-Эмерик Обамеянгдан сўнг учинчи бўлиб турибди.
Бироқ испаниялик ва габонлик футболчиларни сотиб олиш эҳтимоли бир қадар пастроқ, шу сабабли мадридликлар асосий эътиборни Гамейрога қаратиши мумкин.