Ҳимоячи Жордан Лукаку ва ҳужумчи Чиро Иммобиле «Лацио»га ўтишга яқин турибди.
Sky Italia хабарига кўра, футболчилар эртага, 22-июль куни тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга келади.
Хабар беришларича, «Лацио» кичик Лукаку ва Иммобиленинг трансфери борасида мос равишда «Остенде» ва «Севилья» билан келишиб олган.