Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

"Динамо"га қарши назорат учрашувида "Насаф" ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Ушбу учрашувда жамоамиз сафига яқинда келиб қўшилган Игорь Голбан ва сербиялик легионер - Огнен Красичнинг голлари ғалабамизни таъминлади.

Учрашув бошидан жамоамиз тартибли ўйин кўрсатди. Ўйин суръати унчалик юқори бўлмасада, футболчиларимиз мазмунли ўйин намойиш этишди. “Динамо” жамоаси ҳам бежизга Ўзбекистон Биринчилигида карвонбошилик қилмаётганлигини намойиш қилди. Уларнинг биринчи бўлимда дарвозамиз олдида ташкил этган ҳужумлари ва ҳужумчиларнинг Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозамизга тепган кучли зарбалари жуда хавфли кўриниш олди.

Мураббийларимиз кўрсатмаси бўйича футболчиларимиз турли тактик ҳаракатларни синаб кўришди. Жамоамизниг тажриба борасидаги устунлиги вақт ўтган сайин майдонда намойиш бўла бошлади. Албатта бу, ўйиндаги қайд этилган ҳисобда ҳам ўз аксини кўрсатди.

Шарҳимизда ўйиндаги голлик вазиятларга тўхталиб ўтамиз холос. Демак, учрашувдаги ҳисоб россиялик легионер футболчи Игорь Голбан томонидан 32-дақиқада очилди, майдон эгалари жарима майдони яқинида ўйинчиларимизнинг бирига нисбатан ўйин қоидасини бўзишди ва учрашув ҳаками томонидан жарима тўпи тепиш кўрсатилди. Жарима тўпини Баҳром Абдураҳимов кучли зарба билан дарвозага йўллади, Михаил Наумов тўпни эгаллаб олишда хатога йўл қўйди. Тўп унинг қўлидан чиқиб кетди, вазиятга яқин турган Игорь Голбан енгил зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:1.

Бу голдан сўнг майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар уюштириб, жамоамизни ҳимояланишга мажбур қилишди, аммо уларнинг ҳаракатлари самара бермади, биринчи бўлим ҳисобда жамоамиз устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари кўплаб ўйинчиларни алмаштирди. Албатта бу ўзгаришлар уларнинг ўйинини сезиларли ўзгартирди. Учрашувнинг 61-дақиқасида, дарвозамиздан чамаси 25 метрлардан узоқликда улар жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жарима тўпини Омаджон Тойлоқов жуда кучли ва чиройли тарзда амалга оширди. Тўғри дарвоазага йўллаган тўпни Санжар Қувватов қайтаришга ожизлик қилди – 1:1.

Қолган дақиқалар жамоамиз устунлигида ўтди. Футболчиларимиз асосан эътиборини ҳужумларга қаратди, албатта бундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумда, тўп жарима майдонига узатиб берилди. Дарвоза яқинида турган Огнен Красич ноқулай турган бўлсада, боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2. Албатта бунда ҳимоячилар ҳам дарвозабон ҳам унинг боши билан дарвозага зарба беришини кутишмаган эди.

Энди бугунги учрашувда майдонга тушган икки янги легионер футболчилар ҳаракати тўғрисида қисқача тўхталиб ўтсак. Бугунги ўйинда Огнен Красич жуда яхши ҳаракат қилди. Унинг майдонни кўра билиши, техникаси ва вазиятни ҳис қила олиши яққол билиниб турди. У бугунги аксарият бурчак тўпларини ҳам жуда қўлай тарзда амал оширди. Унинг тўп узатишлари ҳам жуда бўлди. Бугун бўлиб ўтган биргина учрашувда ушбу ўйинчи, бизда шундай ижобий таасуротлар қолдирди.

Игорь Голбаннинг ўйини мухлисларга бегона эмас, агар у жамоамизга қабул қилинадиган бўлса, ҳақиқий ҳимоя қўрғонимизга айланиши турган гап. Шунингдек унинг бугунги кўрсатган ўйини барчага маъқул бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Назорат учрашуви жамоамизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Сўзимиз охирида жамоамизни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлаш учун, вилоятимиздан ташриф буюрган кўп сонли футбол ишқибозларига клубимиз номидан катта ташаккурлар билдириб қоламиз. Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки, уларнинг жамоамизга ва клубимизга бўлган ишончи доимо юқори. Умид қиламизки, футболчиларимиз ҳам буни қадрлашиб, ўзларининг ижобий натижалари билан уларни хурсанд қилаверишади.

Назорат учрашуви

“Динамо” - “Насаф” 1:2 (0:1)

21.07.2016. “Динамо” стадиони. 

Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров, Обид Жумаев, Нодир Болиаев, Фарход Шарипов (барчаси Навоийдан).

Голлар: Омаджон Тойлоқов, 61’-1:1 - Игорь Голбан, 32’-0:1, Огнен Красич, 69’-1:2

“Динамо”: 1.Михаил Наумов (16.Рустам Тоштурдиев 46), 3.Бунёд Исроилов, 5.Убайдулло Набиев, 6.Акмал Бозоров, 8.Жасур Азимов (7.Омаджон Тойлоқов 46), 9.Виктор Клишин (21.Орзимурод Ахмедов 56), 14.Искандар Холмирзаев (13.Исомиддин Маматов 46), 15.Азизжон Нуриддинов (4.Ҳакимхон Аъламхонов 56), 19.Ислом Шарипов, 20.Амиржон Сафаров (18.Алишер Холиқов 46), 24.Жонибек Кучимов (23.Комил Шарофиддинов 46).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов (с), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (19.Деан Больевич 81), 32.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (27.Ислом Рашидхонов 68), 10.Фозил Мусаев (8.Сирожиддин Қўзиев 86), 18.Баҳром Абдураҳимов (29.Акбар Муродов 86), 34.Фаррух Сайфиев, 42.Огнен Красич (16.Дилшод Хушбаков 74), 41.Азамат Алланиёзов (45.Ислом Кенжабоев 82), 9.Шахбоз Эркинов (33.Аслиддин Абдиев 82).

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:13, 22.07.2016.
Ўқилди: 5042 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.