Кириш Регистрация

Келаси мавсумдан “Шўртан”нинг ҳам қуйи лигада жамоаси бўлади

Баҳо:
+ | -

Қарши шаҳридаги олимпия заҳиралари коллежи қошида тузилган ва вилоят иккинчи лигаси иштирокчиси – “Олимпия” жамоаси, Ғузорнинг  “Шўртан” футбол клубининг турли жамоаларига футболчилар етиштириб беради.

Яқинда “Олимпия” жамоасининг беш нафар аъзоси “Шўртан” жамоаси ўринбосарлари сафига қўшилди. Булар, Шахзод Абдувоитов, Жасур Тошниёзов, Азиз Давронов, Ғиесиддин Исоков, Ихтиёр Пардаевлардир. Бу футболчилар айни пайтда “Шўртан” жамоаси ўринбосарлари сафида машғулотларда қатнашишмоқда.

Айни пайтда “Шўртан” ПФК директори Шоди Номозов клуб ихтиёрида бўлган турли жамоаларга маҳаллий ёш футболчиларни кенг жалб қилишга асосий эътиборини қаратмоқда.

Яна бир янгилилик, шахсан Шоди Номозовнинг ташаббуси билан келгуси йил мавсумдан бошлаб, Ўзбекистон Биринчилигида “Шўртан” клуби номидан иштирок этадиган жамоа бўлади.

Шуни мақсад қилган клуб раҳбари, ҳозирдан бу ишга замин яратиш ҳаракатини бошлаб юборган.

Умид қиламизки, бу мақсад ва ҳаракаталар эвазига айнан “Шўртан” клуби жамоаларида ҳам янги номлар кашф этилади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 14:19, 23.07.2016.
Ўқилди: 3953 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик