«Ювентус» клуби «Манчестер Юнайтед»дан Погба учун 130 миллион евро сўрамоқда, деб хабар беради The Guardian.
«МЮ» клуби Погба учун 120 миллион таклиф қилган, бироқ рад жавобини олганди. Энди туринликлар таклифни яна бироз яхшиланишини хоҳлашмоқда.
Агар футболчининг трансфери амалга ошадиган бўлса, Погба «МЮ»да 13 миллион евро маош олади.