"Севилья" ва "Атлетико" ҳужумчи Лусиано Вьеттонинг ижараси бўйича келишиб олди.
Аргентиналик 22 ёшли футболчи "Севилья"га ижарага ўтади. Бунинг учун "Атлетико" 3 миллион евро олади.
Аввалроқ Вьетто ҳужумчи Кевин Гамейронинг "Атлетико"га трансфери доирасида "Севилья"га ўтиши ҳақида хабар қилинган эди.