«Барселона» сайтида ўтган мавсумнинг молиявий ҳисоботи эълон қилинди.
Унга кўра Каталония клубининг даромади 679 миллион евро бўлиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Бироқ барча солиқлар тўланган сўнг қоладиган соф фойда 29 миллион евро бўлди холос.
Директорлар кенгашининг хабарига кўра, 2015-2021 йиллар давомида олиниши керак бўлган 1 миллиард евро даромад режаси тўлиқ бажарилди.
Даромаднинг катта қисми бош ҳомий - «Qatar Airways» компаниясидан олинди.