Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Танишинг, Вильям Фернандес!

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда "Навбаҳор"га келиши кутилаётган коста-рикалик Вильям Фернандес Гонсалес ҳақида маълумот берамиз.


Вильям Фернандес Гонсалес 
Туғилган санаси: 15.05.1994 йил 
Туғилган жойи: Гольфито, Коста-Рика
Миллати: Коста Рика 
Бўйи: 184 см
Вазни: 79 кг
Зарба берувчи оёғи : Ўнг тараф
Позицияси: Таянч ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Саприсса", “Каролина Рэйлхокс”, “Спорт Картахинес”, “Белен ФК” 



Вильям Гонсалес дастлаб Рио де кларо Гольфито провинциясининг турли болалар ва ўсмирлар футбол жамоаларида ўйнаб футбол сабоқларини ўрганган. Маҳаллий FEDEFUTBOL саралаш танловларида иштирок этиб, ўз маҳоратини ошириб бориб, 2011 йилда Коста Риканинг U17 терма жамоасига чақирилади ва сардор сифатида жамоасини майдонга бошлаб тушган. Халқаро турнирдан сўнг Фернандес маҳаллий “Саприсса” клубининг ёшлар жамоасида ўйнай бошлади. 

2012 йилда у таълим олишни давом эттириш мақсадида, Америка Қўшма Штатларининг Жанубий Каролина штатига кўчиб келган ва Университетга ўқишга кириб, “Каролина Рэйлхокс” жамоасида ўйнай бошлади. 

2013 йилда у ўз ватани Коста Рикага КОНКАКАФ U20 турнирида Коста Рика шарафини ҳимоя қилиш учун қайтиб борган ва ўша йил апрель ойида маҳаллий “Спорт Картахинес” футбол жамоаси билан 3 йилга шартнома имзолаган. “Картахинес” жамоаси сафида 30 та ўйин ўтгазган. Ўйинлар давомида жароҳатлар олиб маълум муддат футбол ўйнамаган. 2016 йил февраль ойида Коста Риканинг “Белен ФК” жамоаси билан 6 ойга шартнома тузган ва шартнома муддати тугаганлиги сабабли, эркин агент сифатида севимли жамоамиз “Навбаҳор” га ташриф буюриши кутилмоқда.

Материални тайёрлашда Википедиянинг испан тилидаги сигменти ва www.dalessandroscouting.com сайти маълумотларидан фойдаланилди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 15:29, 26.07.2016.
Ўқилди: 8988 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.