"Интер" клуби ҳужумчи Мауро Икардининг трансфери бўйича "Наполи" таклифига рад жавобини берди.
Бу неаполликларнинг тўртинчи муваффаққиятсиз таклифи эди.
"Наполи" Икарди учун 52 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилган эди, аммо "Интер" ўз футболчисини сотмади.