Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Майдонда бўлажак чемпионлар

Баҳо:
+ | -

Жиззахда кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақаси бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган мусобақа йилдан-йилга оммалашмоқда.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ўзбек кураши, улоқ-кўпкари, ўзбек жанг санъати каби миллий спорт турлари халқаро миқёсда кенг эътироф этилаётгани таъкидланди.

Мусобақанинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган 13-14 ёшдаги 78 ўғил-қиз ўз вазн тоифасида гиламга тушди.

Ўғил болалар ўртасида 46 килограмм вазн тоифасида зафарободлик Давлат Нарзуллаев, 50 ва 55 килограмм вазнда зарбдорлик Шаҳзод Жўраев, Мирзоҳид Худоёров биринчи ўринни эгаллади. Қизлар ўртасидаги беллашувларда 44 ва 52 килограмм вазн тоифасида ғолибликни мирзачўллик Дислина Бочкова ҳамда Мафтуна Наврўзова, 48 килограмм вазнда пахтакорлик Чарос Сулаймонова қўлга киритди.

– Мактабимизда спортнинг исталган тури билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган, – дейди Дислина Бочкова. – Маҳалламизда болалар спорт майдончаси бор. Ўзим яхши кўрган кураш бўйича катта мусобақада қатнашиб, ғолиб бўлганимдан беҳад хурсандман. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 10:43, 28.07.2016.
Ўқилди: 5600 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.