Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тошкент вилоятида полвонлар сараланди

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилоятида кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақаси ўтказилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақанинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган 13-14 ёшли 108 ўғил-қиз ўз вазн тоифасида гиламга тушди.

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши учун яратиб берилаётган шароитлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Ўғил болалар ўртасида 50, 52 ва 55 килограмм вазн тоифасида зангиоталик Абдураим Лутфуллаев, Юқори Чирчиқ туманидан Ҳаётбек Абдуллаев, Оҳангарон туманидан Файзулла Орифжонов биринчи ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида 44 ва 46 килограмм вазн тоифасида Пискент туманидан Ёдгора Салоҳиддинова, Наргиза Чиндавлатова, 48 килограмм вазнда Ангрен шаҳридан Гулҳаё Сафарбоева ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Манба: uza.uz
Киритилди: 11:33, 28.07.2016.
Ўқилди: 5418 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.