Давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган "Насаф", Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарлик олиб борди.
“Насаф” жамоаси танаффус давомида шунингдек селекция ишларига ҳам катта эътибор қаратди. Натижада ўз сафига уч нафар легионер ва икки нафар тажрибали маҳаллий футболчиларни қўшиб олди.
"Насаф" чемпионатнинг иккинчи давраси бошланишидан олдин, Ўзбекистон Кубогининг чорак финали жавоб учрашувини Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.
Ўзбекистон Кубоги, чорак финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Андижон” (Андижон)
29.07.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Александр Буров (Бухоро)
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
Вадим Агишев бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги иккинчи ўйинда бош ҳакамлик қилади. Бунгача Агишев жорий чемпионат 8-турида “Қизилқум” жамоасига қарши учрашувни бошқарган эди. Бу учрашувда жамоамиз навоийликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Хабарингиз бор, чорак финалнинг дастлабки учрашувида жамоамиз “Андижон”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Агар жавоб учрашувида ҳам ижобий натижани қўлга киритсак, ярим финалга йўлланма оламиз. Ярим финалда “Бухоро” – “Қўқон-1912” жуфтлиги ғолиби билан финал йўлланмаси учун кураш олиб борамиз.
Яна бир марта эслатиб ўтамиз, учрашув эртага “Марказий” стадионда кеч соат 20:00да бошланади.
Ўйин чипталари эртага 29 июл куни эрталабдан сотувга чиқарилади.
“Насаф” ПФК матбуот хизмати