«Арсенал» марказий ҳимоячи Пер Мертезакернинг жароҳат олгани боис кадрлар масаласида жиддий муаммога дуч келди.
Хабар беришларича, жамоанинг кечаги машғулотида таянч ярим ҳимоячиси Франсис Коклен марказий ҳимоячи ўрнида синаб кўрилди.
Аввалроқ «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер клуб янги ҳимоячи излашга киришишини маълум қилган эди.