«Ювентус» яримҳимоячиси Поль Погба агенти Мино Райола мижозини «МЮ» клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишларни рад қилди. Унинг гапига кўра, оммавий ахборот воситалари атайин вазиятни чигаллаштиряпти.
«Журналистлар мисли тўтиқушдай. Италия ва британия оммавий ахборот воситалари бир-бири билан ўйин қилишмоқда: ким биринчи бўлиб трансфер ҳақида хабар беради, ким эса ютқазади. Лекин ҳали келишувга эришилгани йўқ» - деб ёзди Райола твиттер саҳифасида.