«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менсанинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг ёзда бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Бу каби хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Турган-битгани уйдирма», — деди Барнетт.
Маълумот учун, 18 ёшли голландиялик футболчи ўтган мавсум «МЮ» сафида 8 учрашувда майдонга тушиб, битта голга ҳаммуаллифлик қилган.