Ярим ҳимоячи Роберто Сориано яқин вақт ичида «Сампдория»дан «Вильярреал»га ўтиши мумкин.
Хабар беришларича, футболчи Испания клуби билан беш йиллик шартнома борасида келишиб олган.
Трансфер суммаси тахминан 14 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футболчи келаси ҳафтадан бошлаб янги клуби сафида машғулотларни бошлаши кутилмоқда.