"Эвертон" ва "Реал Бетис" ўртасида ўртоқлик учрашувидан сўнг англия клуби ўз ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг трансфер нархини эълон қилди.
Бу нарх икки йил олдин "Эвертон" Лукаку учун "Челси"га тўлаган пулдан икки баробар кўпдир. Ўшанда "Эвертон" бельгиялик футболчи учун 28 миллилн фунт (33 млн евро) тўлаган эдилар. Ҳозир эса уни 66 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте Лукакунинг "Челси"га қайтишини истамоқда.