"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини миш-мишларга қарамай жамоа ҳужумчиси Мауро Икарди жамоада қолишини маълум қилди.
"Мауро сардоримиз бўлиб қолади. Келажакда нима бўлади, билмайман, аммо у ҳозир бизнинг сардоримиз", - дейди Манчини.
Икарди ўтган мавсум А серияда 33 учрашувда 16 та гол урган. 23 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2019 йилгача тузилган.