Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

«Челси» ҳимоячиси Баба ижара асосида «Шальке»да ўйнашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг чап қанот ҳимоячиси Раҳмон Баба, катта эҳтимол билан, Англиядаги бир йиллик фаолиятидан сўнг, яна Германияга қайтади. 

Sky Sports хабарига кўра, Гана терма жамоаси аъзоси «Шальке»да тиббий кўрикдан ўтмоқда — клублар футболчининг бир йиллик ижараси борасида келишиб олган. 

22 ёшли ҳимоячи ўтган йили ёзда «Аугсбург»дан «Челси»га ўтган эди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур трансфер «Челси»га 20 млн фунтга тушган эди. 

«Челси» сафида Баба умумий ҳисобда 23 учрашувда майдонга тушди ва иккита голга ҳаммуаллифлик қилди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 18:48, 31.07.2016.
Ўқилди: 3536 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.