Ярим ҳимоячи Носир Шадли «Тоттенхэм»дан «Суонси»га ўтиши мумкин.
Хабар беришларича, Уэльс клуби футболчининг трансферини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Шадли ўтган мавсум «Тоттенхэм» асосий таркибидан ўрнини йўқотди, у АПЛда сўнгги бор март ойида асосий таркибда майдонга тушган эди.
Футболчи ва Лондон клуби ўртасидаги шартнома 2018 йил ёзига қадар амал қилади.