"Реал" мураббийлар штаби ва раҳбарияти яримҳимоячи Марко Ассенсиодан жуда мамнунлар.
Ўтган мавсумни "Эспаньол"да ўтказган футболчи мавсумолди тайёргарлик вақтида бош мураббий Зинедин Зиданда катта таассурот қолдирмоқда.
Ассенсионинг янги мавсумда "Реал" таркибида ўйнаши кутилмоқда, аммо бундай бўлган тақдирда Зидан Иско ёки Хамес Родригес билан хайрлашиши керак. Франциялик мутахассис Искони афзал билмоқда, аммо Хамес Родригес клуб президенти Флорентино Переснинг тегиб бўлмас футболчиси ҳисобланади.