Мадриднинг "Реал" клубини ёзги трансфер пайтида бир неча нафар футболчи тарк этиши кутилмоқда.
Ҳозирга келиб 19 ёшли Борха Майорални ижарага бериб юборилди. "As" тарқатган маълумотларга қараганда, Хесе Родригес ҳозирда «ПСЖ» билан музокара олиб бормоқда ва катта эҳтимол билан Мадридни тарк этди.
Матео Ковачич меҳнат таътилидан 10 кун илгари қайтди ва ўзининг жамоага фойдаши тегиши мумкинлигини Зиданга исботламоқчи. Хорватиялик футболчига «Милан» қизиқиш билдирди, аммо унга аниқ таклифлар бўлмади. Унинг тақдири машғулотларда қай даражада ўзини кўрсата олишига боғлиқ.
«Реал»да Марко Асенсионинг пайдо бўлиши Иско ва Хамес Родригеснинг тақдирини қийин аҳволга солиб қўйди. Асенсио Зиданнинг ишончини қозона олди. Натижада «Реал» Иско ва Хамесдан бирини сотишга мажбур бўлади.
23 ёшли Мариано Диас ҳам йиғинларда ўзини ҳар томонлама кўрсата оляпти. У ўтган мавсумда "Реал Кастилья" сафида 27та гол уришга муваффақ бўлди. Доминиканлик футболчининг тақдири УЕФА суперкубогидан кейин ҳал этилади. Клуб ва Зидан Марианони ижарага бериш ҳақида ўйламоқда.
Мартин Эдегорга «Гамбург» қизиқиш билдирмоқда ва у ижара асосида жамоани тарк этса керак.