Ҳужумчи Макс Крузе «Вольсбург»дан «Вердер»га ўтиши мумкин.
Хабар беришларича, Бремен клуби ҳужумчини сотиб олишга яқин турибди. «Вердер» спорт директори Франк Бауманн ҳужумчига қизиқиш борлиги ҳақидаги ахборотни тасдиқлади.
Эҳтимолий трансфер қиймати 9 миллион еврога баҳоланмоқда. «Вольфсбург» футболчини ўтган ёзда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сидан 12 миллион еврога сотиб олган эди.













