«Атлетико» клуби 6 август куни Истамбулда ўтиши режалаштирилган «Галатасарой»га қарши ўртоқлик ўйинига бормайдиган бўлди. Ўйин «Турк Телеком Арена» стадионида ўтиши керак эди.
Мадрид клуби хавфсизлик чоралари нуқтаи назаридан шу қарорни қабул қилди. Туркиядаги нотинч сиёсий вазият Испания клубини хавотирга солган эди.