«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Дейли Блинд янги бош мураббий Жозе Моуриньо ҳар бир футболчига нисбатан яхши ва адолатли муносабатда бўлаётганини гапирди.
«Менга ишонч билдирилмаганлиги ҳақида гап сўз бўлгани йўқ. Барча қатори асосий таркибдан ўрин олиш учун меҳнат қиляпман. Футболда ҳеч кимга асосий таркиб кафолатланмаган. Бироқ астойдил меҳнат қилганлар таркибдан жой олиш имкониятига эга бўлишади.
Бизда ажойиб мураббий бор. Моуриньо адолатли ва ҳалол. Барча футболчилар билан муносабати яхши. «МЮ»да кучли рақобат бўлаётганини ҳаммамиз тушуниб турибмиз» - деди Блинд Mirror хабарида.