Кириш Регистрация

"NBU Cup – 2016" давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда ўтказилаётган теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги "NBU Cup – 2016" халқаро турнирида спортчиларимиз муваффақиятли қатнашмоқда.

Мамлакатимиз Теннис федерацияси ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада ўндан ортиқ давлатдан юздан зиёд ёш спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Турнирнинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаробиддин Абзалов қозоғистонлик Родион Пакни 6:3, 6:7, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Искандар Каримов қирғизистонлик Намазбек Диушембиевга бирорта ҳам геймни бой бермади (6:0, 6:0). Энди иккинчи даврада Шаробиддин Абзалов ҳиндистонлик Сиддхант Бантия билан, Искандар Каримов кипрлик Менелаос Эфстафиу билан куч синашади.

Жуфтлик баҳсларининг дастлабки даврасида теннисчиларимиздан Амал Султонбеков ва Азизхон Турғунов, Олимжон Набиев ва россиялик Данил Савелев, Бекзод Расаматов ва қозоғистонлик Павел Петров ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида иштирок этаётган Камола Умарова яна бир теннисчимиз Зарнигор Достоновани 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, теннисчиларимиздан Элина Шарипова ва Лайло Баҳодирова ҳам рақиблари устидан зафар қучиб, иккинчи даврага йўл олди.

Энди Камола, Лайло ва Элина россиялик спортчи қизлар Шаҳзода Асимова, Валерия Деминова ва Таисия Пачкалева билан чорак финал йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашади. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 12:02, 04.08.2016.
Ўқилди: 4152 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик