Аргентинанинг «Ланус» клуби ҳимоячиси Густаво Гомес бугун «Милан» клубида тиббий кўрикдан ўтади, деб хабар бермоқда Premium Sport.
Маълумотга кўра, «россонери» 23 ёшли парагвайлик футболчини ижарага олишади. Агар у яхши ўйнаб кета олса, 8 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишади.
Тиббий кўрик муваффақиятли чиқса, Гомеснинг трансфери расман эълон қилинади.