УЕФА Чемпионлар лигаси 3-босқич саралаш мусобақасидан ўрин олган «Селтик» - «Астана» (2:1) ўйинида Қозоғистон клуби футболчилари томонидан олинган 9та сариқ карточка юзасидан интизомий иш очди, деб хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Карточкаларнинг кўп қисмини футболчилар аҳлоқсизлик қилгани ва бош ҳакам билан тортишгани учун олишган. Айниқса, сўнгги дақиқада белгиланган пенальти уларнинг норозлигига сабаб бўлган ва Шитов билан Шомко майдондан четлатилган.
Якунда пенальтини аниқ амалга оширган «Селтик» кейинги босқичга чиққан эди.