Кириш Регистрация

Искандар Шайкулов: Йўқотилган очколарни тўлдирамиз

Баҳо:
+ | -

“Машъал” жамоаси ҳимоячиси Искандар Шайкулов билан қисача суҳбат уюштирганимизда, жамоасининг ҳали йўқотилган очколарни тўлдиришга ишонмоқда.

-Искандар мана 2-давра ҳам бошланди. Жамоангиз стартни худди биринчи даврадагидек бошлади.

-Ҳа ўхшаш ҳолат албатта, аммо биз ҳали йўқотган очколаримизни тўлдириб оламиз. Битта мағлубият бўйича бизга баҳо бериш ноўрин албатта, шунинг учун ҳали керакли натижани қўлга киритамиз.

–“Қизилқум” жамоаси билан баҳсда сизларга нима етишмади?

-Бизга омад етишмади деб, уйлайман, бир қанча вазиятлардан фойдалана олмадик, албатта бу мағлубиятда бутун жамоанинг айби бор.

-Кейинги баҳсни сафарда яна бир жиддий жамоа “Металлург”га қарши ўтказасизлар, бу баҳсда ҳам сизларга осон бўлмаслиги аниқ.

-Ҳа, Бекободда ҳақиқий жанг бўлади менимча, чунки ҳозир барчамиз ғалаба иштиёқида ёнмоқдамиз. Мухлисларимиз биздан яна ранжишди, энди аҳволни яхшиламасак бўлмайди.

-“Машъал”га давралар оралиғида 4 нафар янги футболчилар қўшиб олинди. Улар ҳақида нима дея оласиз?

-Ҳа ҳозирда тўрт нафар янги жамоадошларимиз сафимиздалар, Мирзакамол Камолов ва Кенжа Тўраевлар “Қизилқум” билан баҳсда дебютларини ўтказишди. Менимча иккала футболчи ҳам ёмон таасурот қолдирмади деб, ўйлайман. Легионерларимиз Деркач ва Павленколар кейинги баҳсларда албатта жамоамизга ёрдам беришади, уларга омад тилайман.

-Қисқа бўлсада суҳбатимиз сўнгида жамоангиз мухлисларига тилакларингиз?

-Тилакларим, мухлислар бизни стадионга келиб қўллаб қувватлашсин, ҳар гал фақатгина фан кулубимиз бизни олқишлаб туришади. Биз мухлислар учун, мухлислар эса биз учун керак. Шундай экан, “Машъал”ни биргаликда юқорига кўтарайлик. Айтиб ўтганимдек, ҳали биз барчасини тўғрилаймиз.

–Рахмат сиз ва “Машъал” жамоасига биз ҳам омад ва зафарлар тилаймиз!

-Рахмат сизга ҳам.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 11:48, 06.08.2016.
Ўқилди: 4107 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.