"Наполи" мухлислари ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг "Ювентус"га ўтишида клуб раҳбариятини айбламоқда.
Ишқибозларнинг фикрича, "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис форвардни ушлаб қолишга барча имкониятини ишга солмаган, дея хабар бермоқда Фоотбалл Италиа.
Баъзи баннерларда клуб президентини уришга чорловчи сўзлар бўлган. Полиция бу борада текширув ишларини ўтказмоқда.