«Барселона» Бразилиянинг «Гремио» клуби ҳужумчиси Луан билан шартнома имзолашга тайёр, деб хабар бермоқда Sport.
Каталония клубининг спорт директори Роберт Фернандес бир неча кундан буён Рио-2016 Олимпиадасида футболчининг ўйинларини кузатмоқда. Ҳужумчининг ўзи Испания гранди таркибига ўтишга қарши эмас. Бош мураббий Луис Энрике ҳам трансферни тезроқ амалга ошишини истамоқда.