«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович ҳали жисмоний ҳолатини маромига етказиб олмаганини билдирди. Англия Суперкубоги учун «Лестер»га (2:1) қарши ўтказилган ўйинда у жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлганди.
«МЮ» учун ўйнаш жуда ажойиб. Фақат шу нарса мен учун аҳамиятли. Ҳали олдинги ўйиним қайтади. Ҳозирча жисмоний ҳолатимни тикламоқдаман, жамоадошларим билан танишмоқдаман. Бу муаммолар ҳал бўлгач, ҳаммаси сарёққа ботирилган пичоқдек бўлади» - деди Златан Goal хабарида.