Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Рио-2016. 9 август. Ўзбекистонлик спортчилар иштироклари анонси

Баҳо:
+ | -

Рио-де-Жанейро мезбонлик қилаётган олимпиаданинг тўртинчи кунига етиб келдик. Бугун 4 нафар атлетларимиз мусобақларда иштирок этишади.

Академик эшкак эшиш, эркаклар, 2000 метр
Эркаклар ўртасида академик эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида бугун чорак финал босқичи ўтказилади. Шаҳбоз Холмурзаев 1-гуруҳнинг 1-йўлакчасидан старт олади. Ҳамюртимиз ярим финалга чиқиш учун гуруҳда учликка кириши керак. Бошланиш вақти — 16:30.

Оғир атлетика, эркаклар, 69 кг.
Оғир атлетика бўйича дастлабки спортчимиз олимпиададаги ўз иштирокини бошлайди. 69 кг. вазнда йўлланмага эга бўлган Достон Ёқубов бугун "В" гуруҳида қатнашади. Бу гуруҳ баҳслари 18:00да бошланади.

Дзюдо, эркаклар, 81 кг.
Ушбу спорт турида эркаклар ва аёллар тўртинчи вазн тоифасида мусобақаларга киришишади. 81 кг.гача бўлган вазнда Шаҳзодбек Собиров 1/16 финал босқичида Фижи оролларидан ташриф буюрган Жосатеки Наулуга қарши беллашади. Кейинги босқичда унга Травес Стивенс (АҚШ) / Робин Пачек (Швеция)дан бири рақиблик қилиши мумкин. Дзюдонинг саралаш баҳслари 18:00да, ҳал қилувчи жанглари 23:30да бошланади.

Бокс, эркаклар, 60 кг.
Хуршид Тожибоев чорак финал йўлланмаси учун Буюк Британиядан келган Жозеф Кординага қарши рингга кўтарилади. Ҳамюртимиз кейинги босқичга чиқса, ярим финал йўлланмаси учун Анвар Юнусов (Тожикистон) / Робсон Консейсао (Бразилия) жуфтлиги ғолиби билан жанг олиб боради. Чорак финал беллашувлари 12 август кунига режалаштирилган. Бугун жанг эса 19:30да бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:10, 09.08.2016.
Ўқилди: 12593 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.