Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Рио-2016. Бокс. Хуршид Тожибоев чорак финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев Рио-2016 олимпиадасидаги ўзининг иккинчи жангини ўтказди.

Буюк британиялик Жозеф Кординага қарши нимчорак финал баҳси қийин эмас, қандайдир хавотирли бўлди. Рақиб боксчиси ҳимоявий тактика танлаб, асосан ринг бўйлаб қочиб юрди ҳамда узун қўллари эвазига кутилмаган зарбалар беришга ҳаракат қилди. Биринчи раундда ҳакамларнинг иккиси Тожибоевга, бир нафари Кординага устунликни берди.

Иккинчи раундда устунлик тўлалигача ҳамюртимиз томонида бўлди. Фақат жанг давомида Хуршид икки марта рақибнинг белидан пастига зарба бериб юборди. Натижада рефери ундан бир баллни олиб ташлади. Шу боис, ҳакамлар 10:9, 10:9, 10:9 кўринишида балл берганига қарамай, амалда бу раундда дуранг билан якунланди — 9:9, 9:9, 9:9.

Учинчи раунд бошланиши олдида ҳали ҳеч нарса аниқ эмасди. Тожибоев натижага қаратилган аниқ хатти-ҳаракатларни амалга оширди ҳамда ҳакамларнинг барчаси сўнгги бўлимда устунликни ватандошимизга беришди. Якуний натижа — 2:0 (28:28, 29:27, 29:27).

Чорак финалда Хуршид Тожибоевга бразилиялик Робсон Консейсао рақиблик қилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:56, 09.08.2016.
Ўқилди: 6464 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.