"Лестер" клуби "Сантос" ҳужумчиси Габриэл Барбоза учун курашга қўшилди.
19ёшли футболчи айни вақтда Бразилия терма жамаоси билан Рио-2016 Олимпиадасида қатнашмоқда. Унинг келажаги мусобақадан сўнг ҳал қилиниши кутилмоқда.
Хабарга кўра, Англия чемпиони ҳужумчи учун 27 миллион евро таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, Барбозага "Интер" ва "Ювентус" клублари ҳам қизиқмоқда.